суббота, 29 марта 2014 г.

Uzdemfunsuisse ахборот маркази.

    


    Швейцария Бош Прокурори шу йил 12 мартда "профессор" Гулнора Каримовага карши катта микдорда пул оклаш ишида айбланувчи эканигини эълон килди. Узбекистон томони бу жиноий ишда асосий айбдорлар деб Гулнора Каримованинг номидан иш тутган кишиларни курсатмокда. Бунинг бир пайтни узида бешта давлатда олиб борилаетган тергов ишлари йуналишини бошка томонга буришга уриниш, деб бахоланмокда. Иккинчи масала, "профессор" Каримованинг соглиги ёмонлашгани сабабли тергов ва судлов ишларидан холи, деган суд медэкпертиза карори чикаришга уриниш борлиги аникланди. Швейцаря Бош Прокуратураси тарафидан хозирча профессор Гулнора Каримова номида булган бир миллиард $ пул музлатилгани аник. Аммо бу жиноий иш буйича тадкикотлар олиб бораетган экспертларнинг матбуотга берган маьлумотларида Гулнора Каримовага оид аммо бошка кишилар номига кайд килинган 12-15 миллиард $ маблаг мавжудлиги тахмин килинмокда. Uzdem Fund Suisse ташкилоти анча йиллардан бери бу маблаглар хакида уз хулосаларини бериб келмокда. Узбекистон халкига оид булган бу маблагларни Узбекистон диктатурасига хеч качон кайтаришмайди. Адвокатларга туланаетган юз мингларча $  хавога кетмокда. Uzdem Fund Suisse бу масалада яна бир бор хакли чикди. Бирданига бешта давлат бу маблагга эгалик килиш учун бу холатдан фойдаланмокчи. Халкаро Арбитражларда Узбекистонга карши очилган тижорий даволарини бу ердан ундириш имконларини излашмокда.


Бугун Uzdem Fund Suisse лидери Сафар Бекжон Гулнора Каримовага карши очилган жиноий иш юзасидан Женевада мазкур мамлакат Бош Прокуратурасида учрашув утказди. Ушбу учрашувда Сафар Бекжон жиноий ишни олиб бораётган прокурордан Гулнора Каримовага карши Узбекистондан контрабанда асосида олиб чикилган осори-атикалар буйича Uzdem Fund Suisse такдим етган хужжатлар асосида алохида жиноят иши очилиши масаласини куриб чикишни суради. Шунингдек, расмий учрашувда Uzdem Fund Suisse адвокатлари кушимча олти масала юзасидан хукукий хужжатлар тайёрлаши ва уларни Прокуратурага такдим етишига келишиб олинди.
Uzdem Fund Suisse раиси бу учрашувда узига нисбатан килина
ётган турли тахдидлар, жумладан, жисмоний жихатдан йук килиш тахдидтлари борасида хам Прокуратурага далилий малумотларни такдим етди ва бу борада Прокурор назорати  урнатилишини суради.

 Uzdemfunsuisse ахборот маркази.

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...