суббота, 21 декабря 2013 г.

Cаволлар ва эътирозлар ҳакида.

 
Ўзбекистон демократик жамағармаси веб блогига келган:

баъзи саволлар ва эътирозлар ҳакида.





 Ўзбекистон демократик жамағармаси веб блогига келган:
баъзи саволлар ва эътирозлар ҳакида.
 
 
1: Саҳифамдаги мақолалар ичидаги фактлар, ҳисоб-китоблар бўла туриб
нега илмий тилда ёзилмаган?!
Баъзи инсонлар ўзлари тушунмасалар хам, ёзилган матн "илмий тилда "
ёзилган бўлса ўта жиддий деб қабул қилишади. Буни билганимиз учун ҳам
содда ва равон тилда ёзилган мақолалар бераяпмиз. Ҳамма учун тушунарли
бўлиши учун.
Ўзбекистонни эса 23 йилдан бери ҳудди ўша бир ҳовуч инсон тушунадиган
тилда гапирадиган ва ёзадиган "ўта жиддий" инсонлар бошқаришяпти. Биз
эса оддий миллат тушунадиган, давлат ва иктисодни жуда жўн, содда
шаклини танлаганмиз. Оддий халки сиёсат ва иқтисодга давомли
аралашмаган жамиятларда эса, диктатура келиб чикади.
2: Сизнинг Эрк партияси, Ўзбекистон халк харакатидаги вазифаларигиз
нимадан иборат. Бу ташкилотлар рахбарларига кариндошлик тарафингиз
борми?
Бу саволга олдин хам жавоб берганмиз.
Мен Бирлик халк харакати Бошкарув хайьатида бўлганман.
ЭРК Демократик Партияси ташкилотчиларидан биттасиман.
ЭРК Демократик Партияси Марказий Кенгаши ва Бошкарув органларига
сайланганман. 2003 йилдан кейин, бу ташкилотда хеч кандай вазифам ва
ролим қолмаган.
Ўзбекистон Халк Харакатига ҳеч қачон аъзо бўлмаганман.
Раҳбариятига қариндош хам эмасман.
 
2:Uzdemfundга қандай аъзо бўлсам бўлади?
 
Uzdemfund бир жамғармадир.
Демократик қадриятларни Ўзбекистонга тадбиқ қилиш учун кадрлар
тайёрлаш марказидир. Аъзолик ёки рўйхатга олиш кўзда тутилмаган.
Жамғарма Швейцария ва Ўзбекистонликлар жамияти ичкарисида тузилган.
Бу жамиятга аъзо булиш мумкин.
Агар Сиз Швейцарияда истиқомат қилсангиз, бу жамият (Аssociation) гa
аъзо бўла оласиз.
Жамғарма даромад фоизи бермайдиган ҳиссаларга эга. Бу ҳиссалар
жамғарма фаолиятининг кафолат мулки ҳисобланади.
Бу мулкга ўрток бўлишигиз мумкин...
 
3:Нимага кейинги йилларда кўпрок туркча ижод килаяпсиз?
 
Аслида бу саволнинг илмий жавоби оддий:
Мен азалдан ўзбек-туркчасида ижод килганман!
Агар Туркия туркчасини назарда тутаётган бўлсангиз, бу масалага изоҳим
қуйидагича:
Биринчидан ; мен Туркистон давосидаги инсонман.
Эски Туркистонлик зиёлилар 1930-йилларгача, Усмонли туркчасини билишган.
Совет пайтида мустақил бошқа, бегона бир тил деб қаралган.
Аммо Туркистонлик зиёлилар бу тилни шева сифатида ўрганишган.
Хулоса шудир:
Сафар Бекжон Жадидчилар изидан бориб, Туркия туркчасида ижод килаётган
бўлса, эртага қозоқча, туркманча, озарбайжон.... шеваларида (тил) хам
ижод қилиб қолса, ажабланманг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...