вторник, 31 декабря 2013 г.

“Қамоқистон”



  
Ўзбекистон Президенти Гулнора Каримованинг вилласидаги сиёсий аксиямиз
давомида, Ўзбекистондан ноқонуний равишда чиқарилган саънат асарлари
уртага чикди. Швейцариялик терговчи ёки жандарма-полиция ходимлари,
мазкур асарларни танимаганидан, талон -тарож қилиниш эҳтимоли бор
дейишаяпти.
Агар кузатувчилар диққат қилган бўлсалар, биз Villa Gulnora
ичкарисига киришимиздан олдин дарвоза олдида 2 соатлар чамаси пикет
килдик.
Пикет мабойнида планли равишда мен ўзим чизган, "Камокистон" асаримни
дарвоза олдига куйдим.
Биз ичкарига киргандан кейин, полиция бу асарни ташкарида турган
машинамнинг багажникига солиб қўйган экан.
Биз уйга қайтаётганимизда, бошка бир жандарма ҳодими машинани
текширди. Багажникдаги таблони кўриб, Villadan олиб чикмадингми?
Кимники эканлигини исботлайсан, деб туриб олди.
Ҳужжатдаги исм билан асарга қўйилган таҳаллус бир ҳил эмаслигидан
шубхаланган жандарма ходими, “Қамоқистон” асаримни олди ва оркасини
расмга олди. Расмнинг орқа тарафидаги Lausanne regester адресли штампимни
куриб, ўзим билан уйга олиб кетишимга рухсат берди.
Оз қолса, ўз асаримдан хам айрилаёздим.
Шундай килиб, Villa Gulnoraдаги асарларни йўққа чиқариш сиз ўйлагандек осон
эмас. Агар бирортаси йўқолса, кейинчалик катта жанжалларга сабабчи
бўлиши аник.
 
 Сафар Бекжон                                            28.11.2013    Geneve-Lausanne

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?

Буюк Британя Кроллиги номидан Джеймес Камерон нега келди?  Англия бу Қироллик конституцион Монархия. Ўзбекистон Конститутцион унитар давлат....